Мамлакатимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун – 21 октабр санаси “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Навоий кон-металлургия комбинатининг Марказий кон бошқармасига қарашли Уй-жой коммунал бошқармасида “Тақдиримсан, тарихимсан, келажагимсан, она тилим!” мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда кон бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ғ. Юлдошев, кон бошқармаси ёшлари йетакчиси С. Бобоёрова, Уй-жой коммунал бошқармасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходими С. Темиров сўзга чиқиб, аждодларимиздан мерос она тилимизни кўз қорачиғимиздек асрашга, софлигини сақлашга, уни доимий равишда бойитиб боришга масъул эканлигимизни, ҳар биримиз ўзбек тилини эгаси сифатида ўз она тилимиз олдида хақдор эканлигимизни таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, тадбирда муаллим, ношир, драматург, журналист, сиёсий арбоб Маҳмудҳўжа Беҳбудийнинг ўзбек тили ривожи учун қўшган муносиб ҳиссаси ва унинг тил софлиги масаласидаги фикрлари изоҳлаб берилди.
Тадбир давомида иштирокчиларнинг давлат тилида иш юритиш борасидаги саволларига жавоблар берилди.