Духовно-просветительские мероприятия под девизом «Новый Узбекистан – новое мировоззрение»
Created: 25.11.2020
Updated: 24.12.2020
Read: 1370
Духовно-просветительские мероприятия под девизом «Новый Узбекистан – новое мировоззрение»
Сўнгги тўрт йил мамлакатимиз тарихида туб ислоҳотлар ва янгиланиш даври бўлди. Айниқса, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, замонавий технологиялар асосида саноатни тараққиёт эттиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга йетказиш мақсадида ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тадбирларида олимлар, ёзувчи-шоирлар, маданият арбоблари, театр актёрлари ва иқтидорли ёшлардан иборат тарғиботчилар гуруҳлари томонидан билдирилган фикрлар ва намойиш этилган саҳна кўринишлари, шунингдек, Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар тадбир қатнашчиларига кўтаринки кайфият бағишламоқда.
Навоий кон-металлургия комбинати ишчи-ходимлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, 24 ноябр куни Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида ташкил этилган тадбирда олимлар, элимиз эътиборидаги санъаткорлар қатнашдилар.
Ўзбекистон давлат драма театри актёри Баҳодир Нурмаҳсумов, Муқимий номидаги мусиқали драма театри ижодкори Бахтиёр Мусаевлар саҳналаштирилган спектакллардан парчалар, “Фарҳод” маданият саройининг хонандалари – “Ниҳол” мукофоти совриндори Черзод Давронов, “Шуҳрат” медали соҳиби Серижан Жанахметов, Муслима Нуринбетова, Бунёд Ҳасанов, Самандар Ҳамидов, Маҳбуба Мардоновалар ҳамда рақс жамоалари қизиқарли консерт дастурини намойиш этдилар. Навоий давлат кончилик институти доценти Дилфуза Исмоилова юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди, видеороликлар намойиш этилди.
Комбинатнинг бўлинмалари жойлашган барча шаҳар ва қўрғонларда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.