Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини жойларда ўрганиш ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга бағишланган тадбирлар давом этмоқда. Чу мақсадда комбинатнинг барча бўлинмаларида “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастури доирасида “Янгиланаётган Ўзбекистон: ислоҳотлар ва ўзгаришлар” мавзусида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтаяпти.
Яқинда НКМК Маънавият ва маърифат маркази томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессорлари Б. Алиев ва А. Мухторовлар иштирокида шу мавзудаги тарғибот тадбирлари Навоий машинасозлик заводи, Геология-қидирув экспедицияси, Марказий моддий-таъминот базаси ишчи-ходимлари иштирокида ўтказилди. Уларда бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширилиши кўзда тутилган муҳим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, уларнинг жамиятимиздаги аҳамияти алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Президентимизнинг парламентга қилган Мурожаатномаси муҳим дастурий сиёсий ҳужжат эканлиги, унда мамлакатимизни яқин келжакда ривожлантиришга оид йўналишлар белгилаб берилганлиги, юртимизда коррупсияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар тушунтирилди.
Тадбирларда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга олимлар томонидан жавоблар берилди. Бундай тадбирлар комбинатнинг барча бўлинмаларида давом этади.