Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, терроризм, ақидапарастлик, “оммавий маданият” каби таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб боришга қаратилган маънавий-маърифий ишларни кучайтириш мақсадида Навоий кон-металлургия комбинати бўлинмаларида тарғиботчилар гуруҳи томонидан “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Яқинда Геология қидирув экспедициясида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ички ишлар бошқармасининг мафкуравий тарғибот гуруҳи йетакчиси С. Ҳамроев, Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги ходими М. Раҳмонов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаш бўлим бошлиғи Х. Яндашев, НКМК Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Х. Раупов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий шаҳар бўлими раҳбари С. Мавлоновлар чиқишлар қилишди. Улар Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида халқимизнинг фаровон турмуш шароитини таъминлашга қаратилган асосий йўналишлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Бугунги кундаги ғоявий-мавкуравий таҳдидлар мазмун-моҳияти тўғрисидаги маърузалар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.