Мамлакатимизда ҳар йили янги йилга ном бериш анъанаси бор. Одамлар орасида кўп бўламиз. Улар билан суҳбатларда катта-ю кичик, ёшу кексаларимиз буни интиқиб кутаётганликларини ўзи уларнинг давлатимиз тараққиётига дахлдорлик туйғулари ошиб бораётганликларидадир. Негаки, Президентимиз томонидан олиб борилаётган шиддатли ислоҳотлар юртимизнинг чекка қишлоқларида ҳам ўз натижаларини кўрсатмоқда. Бунга Манас, Муйноқ каби шаҳару қўрғонларда рўй берган ўзгаришларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Халқимизнинг дунёқараши ўзгармоқда. Бир сўз билан айтганда, Президентимиз раҳнамолигида янги Ўзбекистон барпо этилмоқда.
Барча юртдошларим қаторида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тўғридан-тўғри кузатдим. Мурожаатномада мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳалари қамраб олинганлиги таҳсинга лойиқдир. Тарихдан маълумки, Шарқ азалдан ўзининг илм-фани, маърифат ва тарбияси билан маълуму машҳурдир. Биргина, Беруний бобомизнинг асарларини олиб кўрайлик. Барчасида илм бор, маърифат бор, тарбия бор.
Президентимиз ўз чиқишларида “Енг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!”, деганларида жуда катта теран маъно бор. Ривожланган техника ва технологиялар асрида яшаётган эканмиз, фақат ўзимизнинг билимимиз, илмимиз, шу билан бирга, маънавиятимиз, тарбиямиз билангина олдимизга қўйилган катта марраларни эгаллашимиз мумкин.
Чу маънода, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таклифи билан 2020 йил – Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилинганлиги айни муддаодир ва бунда ҳам Юртбошимизнинг узоқни кўра билиш сиёсати, Ватан равнақи йўлидаги чексиз жонкуярлиги яна бир бор намоён бўлди.
Йил номидаги илм ва маърифат сўзлари бир-бирини тўлдиради. Илм кишиси, албатта, китоб ўқийди, билим ва тафаккур оламини муттасил бойитиб боради. Китоб ҳамма замонларда маърифат булоғи, эзгулик, барча яхши ишларнинг манбаи бўлган, илм чашмасидан қанча олсанг, шунча камдек туюлади.
Чундан келиб чиққан ҳолда, давлатимиз Раҳбарининг Олий Мажлис палаталарига тақдим этган Мурожаатномасидаги таклиф ва ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда маънавий-маърифий ишларимизни янги босқичга олиб чиқишимиз лозим. Бу эса марказимиз ходимлари олдига ҳам жиддий вазифаларни қўймоқда. Биз ишимизни тамомила қайта кўриб чиқиб, Президентимизнинг Мурожаатномасида ўз ифодасини топган вазифаларга уйғун равишда ташкил этишимиз керак.