Мамлакатимизда “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ватанпарварлик ойлиги бошланди. “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида вилоятимиздаги ҳарбий қисмлар ва ёшлар ўртасида кенг кўламдаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Навоий шаҳридаги “Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилотида Навоий кон-металлургия комбинати ва вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ташкилот ҳарбий курсантлари иштирок этди.
Уларга ойлик доирасида тайёрланган видеоролик намойиш этилди. НКМК Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкилотга туҳфа этилган Иккинчи жаҳон уруши хотиралари ҳақидаги “Уйғоқ хотиралар” китоби иштирокчиларда катта таассурот уйғотди.
Бу каби тадбирлар ёшларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига етказишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.