НКМК Маънавият ва маърифат маркази “Ватанпарварлик ойлиги” ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан комбинат бўлинмаларида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати! ” шиори остида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил этаяпти.
Ана шу мавзудаги учрашувлар Шимолий кон бошқармаси, Навоий машинасозлик заводи, “1-гидрометаллургия заводи” кон бошқармаси, Марказий илмий-тадқиқот лабораторияси, Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси, НКМК Марказий моддий-техника базаси, Уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси каби бўлинмаларда бўлиб ўтди.
Учрашувларда афғон уруши қатнашчилари ҳам иштирок этишди. Тадбирларда Навоий давлат кончилик институти профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маърузалар билан чиқишлар қилдилар. Маърузаларда мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар эътироф этилди. Ёшларимизни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги долзарб вазифалар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Чу каби тадбирлар комбинатнинг барча бўлинмаларида уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.