Маънавий ҳаётимизда муқаддас айём бўлган, ўз ғоясида халқимизни эзгу ва савобли амаллар, меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат даъват этиб келаётган Қурбон ҳайити барчангизга муборак бўлсин!
Кейинги йилларда мамлакатимизда миллий-диний қадриятларимизни ривожлантириш йўлида хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси ва қатор халқаро илмий-тадқиқот марказлари, мадраса ва мактаблар ташкил этилди. Бу, шак-шубҳасиз, Янги Ўзбекистонда ислом маънавияти ва маданиятига катта эътибордан далолатдир.
Қурбон ҳайити – улуғ байрам. Айни кунларда улуғ айёмнинг бетакрор руҳи ва шукуҳи бутун мусулмон умматига чексиз мамнунлик улашмоқда. Бу кунларда яқинларимизни йўқлаб уларнинг ҳолидан хабар олиш, ёши улуғларни зиёрат қилиш, муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатиш, оилаларга хурсандчилик улашиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, икки дунё саодатига эришиш йўлида савобли ишларни амалга ошириш ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарз амалдир.
Бугун комбинатимизда ҳам турли миллат ва элат вакиллари аҳил ва иноқликда фидокорона меҳнат қилиб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Қадрли ҳамкасблар!
Сизларни Қурбон ҳайити билан яна бир бор қизғин муборакбод этар эканман, барчангизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, шарафли ва машаққатли ишларингизда муваффақиятлар тилайман.
Илоҳим, эзгулик ва бағрикенглик, хайр-саховат, ҳамжиҳатлигимиз рамзи бўлган бу айём хонадонларингизга қут-барака, фаровонлик олиб келсин!