“Қатағон қурбонлари тарихи” музейига экскурсия ташкил этилди
Создано: 10.05.2021
Обновлено: 10.05.2021
Прочитано: 2092
“Қатағон қурбонлари тарихи” музейига экскурсия ташкил этилди
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Навоий кон-металлургия комбинати Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Навоий машинасозлик заводи ишчи-ходимлари учун Навоий шаҳридаги “Қатағон қурбонлари тарихи” музейига экскурсия уюштирилди.
Музей ходими Дилшод Соибов Тошкентдаги шаҳидлар хотираси хиёбонининг барпо этилиши, Совет ҳукумати Ўзбекистонда олиб борган катағон сиёсати ва унинг фожиали оқибатлари, 1980 йиллардаги “пахта иши” каби катағон тўлқини нафақат илм-фан ва маданият намояндалари, давлат арбобларини, балки кўплаб оддий инсонларни ҳам ўз домига тортгани ҳақидаги фактларга асосланган маълумотлар асносида сўзлаб берди.
Таъкидлаш жоизки, комбинат томонидан ташкил қилинаётган бу каби экскурсиялар ишчи-ходимларга маънавий озуқа бериб, уларда Ватанга муҳаббат, аждодларга, тарихимизга бўлган фахр туйғуларини оширишга хизмат қилади.