Наврўз умумхалқ байрами арафасида Шимолий кон бошқармаси Сульфат кислота ишлаб чиқариш цехининг ёш ишчи-ходимлари Томди туманидаги “Болалар шаҳарчаси”да бўлиб, “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олишди.
Учқудуқлик ёшлар томонидан болажонлар учун байрам дастурхони ёзилди, миллий таом – ош пиширилди ҳамда эсдалик совғалар топширилди. “Учқудуқ” маданият уйи ижрочилари куйлаган қўшиқлар, баҳор, Наврўз байрамига бағишлаб айтилган шеърлар болажонларга кўтаринки кайфият бағишлади.