Давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, у йер юзининг шу сарҳадларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштирган.
Давлатимиз байроғи халқаро майдонда, жумладан, мамлакатимиз расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференсияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасининг тимсолидир.
Навоий кон-металлургия комбинати бўлинмаларида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.
Сана муносабати билан “1-ГМЗ” кон бошқармасининг мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда маърузачилар томонидан байроқлар тарихи, унинг жамиятдаги ўрни, давлатимиз байроғидаги рамзлар Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлиги, миллий рамзимиз бўлган Ўзбекистон Республикаси байроғи барчамизда ғурур ва ифтихор туйғуларни уйғотиши таъкидланди.
Давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Давлат рамзларининг муқаддаслиги, улар бизга юрт манфаати ҳар нарсада нустунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз ёдда тутишимиз шарт.