Еще одна книга издана по инициативе Департамента по развитию государственного языка
Создано: 11.09.2020
Обновлено: 24.12.2020
Прочитано: 1360
Еще одна книга издана по инициативе Департамента по развитию государственного языка
Бугун пойтахтнинг Ўзбек тили ва адабиёти университетида Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ва Фанлар академияси ҳамкорлигида “Давлат тилида иш юритиш” амалий қўлланмаси китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ушбу қўлланмада ташкилот ва муассасаларнинг иш юритиш фаолиятида энг кўп қўлланиладиган ҳужжатлар, уларни тузиш тартиб-қоидалари масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Ҳужжатлар тегишли намуналар билан кўрсатилган, қолаверса мазкур қўлланмада иш юритишга оид луғатлар акс эттирилган.
Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири А. Қирғизбоев қўлланма ҳақида фикр билдирар экан, китоб биринчи навбатда, ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларига, бошқарув фаолиятида бевосита ҳужжат устида ишловчилар, котиблар, ходимлар билан ишлаш хизмати вакиллари учун иш юритишда асосий манба сифатида фойдаланиш мумкинлиги таъкидланди. Китоб муаллифларининг саъйи-ҳаракатлари, меҳнатлари эътироф этилди.
Бу қўлланманинг тўққизинчи тўлдирилган ва такомиллаштирилган нашри ҳисобланади. Ҳозирда 3000 нусхада чоп эттирилган бўлса, ададини янада кўпайтириш режалаштирилаётганлиги айтиб ўтилди. Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига нашрдан чиқарилди.
Қўлланмани республика таълим муассасаларига, вазирликларга, давлат ва хўжалик идораларига, ҳокимликларга бепул тарқатиш режалаштирилган.